Ўзбекистон | 11:31 / 15.02.2022
30942
2 дақиқада ўқилади

«Права»ни янгисига алмаштириш учун қайта имтиҳон топшириш керак эмас - ДХА

Эски ҳайдовчилик гувоҳномаларини янгисига алмаштириш учун қайта имтиҳон топшириш шарт эмас. Бу ҳақда Давлат хизматлари агентлиги хабар бермоқда.

Фото: Kun.uz / Ma'rufjon Asqarov

Қайд этилишича, сўнгги пайтларда Давлат хизматлари марказларида узун навбатлар кузатилмоқда. 

“Бунинг сабаби ўрганилганда, ташриф буюрувчилар орасида ҳайдовчилик гувоҳномасини ҳужжатнинг янги намунадагисига алмаштириш муддати жорий йилнинг 1 мартига қадар эканлиги ҳамда шундан кейин ҳайдовчилик гувоҳномаларини алмаштиришда қайта имтиҳон топшириш керак бўлади, деган нотўғри маълумот тарқалганлиги билан боғлиқ эканлиги аниқланди”, дейилади хабарда.

Билдирилишича, бу маълумот мутлақо ўринсиз. Аҳолига қулай бўлиши учун эски ҳайдовчилик гувоҳномасини янги намунадагисига алмаштириш 2022 йил 31 декабрга қадар давом этади. Қайта имтиҳон варақаси талаб этилмайди.

Эски ҳайдовчилик гувоҳномалари қуйидаги муддатларда янгисига мажбурий алмаштирилади:

  • 2010 йилгача берилгани – 2022 йил 31 мартгача;
  • 2010 – 2012 йилларда берилгани – 2022 йил 30 июнгача;
  • 2013 – 2015 йилларда берилгани – 2022 йил 30 сентябргача;
  • 2015 йилдан кейин берилгани – 2022 йил 31 декабргача.

Аввалроқ, ҳайдовчиликка ўқитиш ва гувоҳнома бериш бўйича янги тизим яратилиши хабар қилинганди

Бунда, Ички ишлар вазирлиги автомактаблар ва имтиҳон марказларига талабларни қайта кўриб чиқади, уларга лицензияларни ўзи беради, Ички ишлар академияси автомактабларнинг методологияси, ўқув дастури, ўқитувчиларнинг малакаси ва ўқитиш сифатини оширишга жавоб беради.

Мавзуга оид