Киев мэрияси сайтида шаҳар аҳолисига мурожаат пайдо бўлди. Унда «Берестейська», «Нивки», «Святошин» ва «Житомирська» метро бекатлари поездларни қабул қилмаслиги, улардан одамлар бомбадан бошпана сифатида фойдаланиши мумкинлиги айтилган.
Бошқа станциялар эса ишлашда давом этмоқда. Киев мэрияси метро бомбадан яшириниш учун доимий очиқ бўлишини маълум қилган.
Олдинроқ Украинанинг Харков вилоятида ҳаво зарбалари берилаётгани хабар қилинганди.


















