Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон Суперкубоги-2022. «Пахтакор» «Насаф»ни мағлуб этиб, янги мавсумни соврин билан бошлади
2022 йилги Ўзбекистон Суперкубоги баҳси доирасида амалдаги чемпион «Пахтакор» Ўзбекистон кубоги соҳиби «Насаф»га қарши майдонга тушди.
Яйпандаги мухлислар билан лиқ тўлган «Ўзбекистон» марказий стадионида кечган учрашувнинг биринчи бўлими тенгкурашлар остида ўтди. Иккинчи бўлимнинг 61-дақиқасида эса Азиз Турғунбоевнинг узатмасидан кейин жарима майдонида ҳаммадан баланд сакрай олган Драган Черан «Насаф» дарвозасини ишғол этди – 1:0.
Учрашувнинг қолган ярим соати давомида томонлар майдонда асабий ва муросасиз кураш тақдим этган бўлишса-да, таблодаги ҳисоб ўзгармади.
Шу тариқа, «Пахтакор» Славче Войнески қўл остидаги дастлабки расмий баҳсда Чераннинг ягона голи эвазига мавсумни соврин билан бошлади ва 2021 йилги Самарқанддаги кубок финалида учралган мағлубият учун ўзига хос реванш олди.
Ўзбекистон Суперкубоги – 2022.
27 февраль (якшанба)
«Пахтакор» – «Насаф» – 1:0
Бош ҳакам: Акобирхўжа Шукуруллаев (Тошкент)
VAR ҳаками: Аҳрол Рисқуллаев
VAR ассистент: Рустам Лутфуллин
Гол: Драган Черан, 61.
«Пахтакор»: Элдор Суюнов (Санжар Қувватов, 45), Ҳожиакбар Алижонов, Алексей Ларин, Камен Хаджиев, Фаррух Сайфиев, Одилжон Ҳамробеков, Икром Алибоев, Сардор Рашидов (Ҳожимат Эркинов, 81) Сардор Собирхўжаев (Оливер Шаркич, 81), Азиз Турғунбоев, Драган Черан.
«Насаф»: Умид Эргашев, Дилшод Саитов, Ғолиб Ғайбуллаев, Умар Эшмуродов, Шерзод Насруллаев, Акмал Мозговой, Марко Станоевич (Баҳром Абдураҳимов, 80), Иван Соловьёв (Азиз Холмуродов, 80) Шароф Муҳидинов, Суҳроб Нуруллоев (Ҳусниддин Алиқулов, 87), Ҳусайн Норчаев.
Огоҳлантиришлар: Фаррух Сайфиев 12, Икром Алибоев 54, Санжар Қувватов 76, Драган Черан 84 – Марко Станоевич, 20.
Мавзуга оид
17:43 / 25.04.2026
Суперлига. «Пахтакор» ва «Нефтчи» таъқибчилардан илгарилади
17:07 / 20.04.2026
Суперлига. Пешқадамлар пойгаси ва «Бунёдкор»дан суперкамбэк
21:37 / 10.04.2026
Суперлигада ҳакамлик можароси. ПФЛ ҳакамлар марказидан VAR ёзувини сўради
21:18 / 09.04.2026