Жаҳон | 07:31 / 03.03.2022
12794
1 дақиқада ўқилади

ОАВ: Германия Усмоновнинг яхтасини хатловга олди

Алишер Усмонов “Dilbar”ни 2016 йилда Lurssen кемасозлик компаниясидан 600 млн долларга сотиб олган.

Фото: Reuters

Германия ҳукумати россиялик миллиардер Алишер Усмоновнинг “Dilbar” номли яхтасини хатлаб қўйди. Нархи 600 млн долларга тенг бўлган яхта Ҳамбургдаги Blohm+Voss кемасозлик фирмасида қайта жиҳозлаш учун турганди, деб ёзади Forbes.

Нашр манбаларининг маълумот беришича, “Dilbar” Евроиттифоқ Алишер Усмоновга нисбатан санкциялар жорий этганидан икки кун ўтиб хатловга олинган.

Яхта ўтган йил октябридан буён Ҳамбургдаги верфда эди.

Алишер Усмонов “Dilbar”ни 2016 йилда Lurssen кемасозлик компаниясидан 600 млн долларга сотиб олган. Яхта 52 ой давомида қуриб битказилган.

Маълумот берилишича, “Dilbar” 15 917 тонна сув сиғими билан дунёдаги энг катта моторли яхта ҳисобланади. Унда улкан бассейн, иккита вертолёт майдончаси, сауна, гўзаллик салони ва спорт зали бор. Яхтанинг 12та люкс хонасига 24 киши жойлашиши мумкин.

Мавзуга оид