Авиакомпания хабарига кўра, Тошкентдан учиш соат 19:00 га (Тошкент вақти билан), Екатеринбургга етиб бориш соат 22:00 га (Екатеринбург вақти билан), Екатеринбургдан учиш соат 23:40 га (Екатеринбург вақти билан), Тошкентга етиб бориш соат 02:30 га (Тошкент вақти билан) режалаштирилган.

Тошкент – Екатеринбург йўналиши бўйича авиачипта нархи 2 593 810 сўмдан (багажсиз) ва 2 966 363 сўмдан (багаж билан), Екатеринбург – Тошкент йўналиши бўйича эса 25 429 рублдан (багажсиз) ва 29 409 рублдан (багаж билан) бошланади.

Бундан олдин Uzbekistan Airways Россия шаҳарларига парвозлар жадвали ва йўналишини ўзгартирганди.