Сўнгги 10 йилда Ўзбекистондаги газеталар сони 283 тага, бир йил ичида қарийб 100 тага камайган
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг 1 январь ҳолатига республикада фаолият юритган газеталар сони 366 тани ташкил этган.
2010 йилда улар сони 649 та эди. Аммо 10 йиллик ўрганилганида газеталар сони мунтазам камаймагани, аксинча айрим йилларда ошгани ҳам кўрилади.
Жумладан, 2011 ва 2015 йилларда 11 тага кўпайган. 2018-2019 йиллар газеталар учун жуда оғир йил бўлгани кузатилади – бу даврда 129 та нашр ўз фаолиятини тўхтатган.
Бу борада ҳисоб-китоблар олиб борилган сўнгги давр – 2019-2020 йиллар якунларида 94 та газета ёпилгани маълум қилинган.
Йиллар кесимида фаолият юритган газеталар сони қуйидагича ўзгариб борган:
- 2010 йилда – 649 та
- 2011 йилда – 658 та
- 2012 йилда – 637 та
- 2013 йилда – 602 та
- 2014 йилда – 609 та
- 2015 йилда – 620 та
- 2016 йилда – 606 та
- 2017 йилда – 602 та
- 2018 йилда – 589 та
- 2019 йилда – 460 та
- 2020 йилда – 366 та
Сўнгги 10 йилда газеталар сони деярли тенг ярмига камайган. Нашрларнинг ёпилиш кўрсаткичи эса кейинги йилларда янада жадаллашди.
Мавзуга оид
21:45 / 13.12.2023
Сирдарёлик ўқитувчи мактабида ўз ҳисобидан газета нашр қилди
08:28 / 04.11.2023
Суд тизими ходимлари мажбурий обунага тортилмоқда
22:42 / 01.12.2022
«Ихтиёрий» деган тўн кийдирилаётган мажбурий обуна
18:22 / 24.08.2022