2021/2022 ўқув йилида олий ва профессионал таълим муассасалари талаба ва ўқувчилар ўқиши учун контракт миқдорини тўлашнинг сўнгги муддати 2022 йилнинг 1 апрел санаси этиб белгиланди, деб хабар қилди Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги.
Ушбу муддат:
- тўлов-контракт асосида талабаликка (магистратура, бакалавр) тавсия этилганлар;
- тўлов-контракт асосида профессионал таълим муассасалари (техникум, коллеж)га ўқувчиликка тавсия этилганлар;
- табақалаштирилган тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилганлар;
- ўқиши кўчирилган (кўчириб тикланган) ва қайта тикланган талабалар учун амал қилади.
Бунгача контракт тўлаш муддати 1 мартга қадар узайтирилган эди.














