Қорақалпоғистон ЙҲХБ бошлиғи қўл остидаги ходимларига куч ишлатди ва ҳақорат қилди
Қорақалпоғистонда ходимларини ҳақорат қилиб, куч ишлатган ЙҲХБ бошлиғи интизомий жазога тортилди. Калтак еган ва ҳақоратга кўмилган ЙПХ ходимлари эса ишдан олинган.
Ижтимоий тармоқларда Қорақалпоғистонда ДЙҲХХ мулозими ходимларини ҳақорат қилиб, куч ишлатгани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ахборот хизмати изоҳ берди.
ЙПХ ходимининг бодикамерасига ёзилиб қолган лавҳада ходимларга маъмурий жарима чоралари кам бўлгани сабабли зуғум қилинаётгани кўринган. Маълум бўлишича, сўконғич ва муштумзўр раҳбар – Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи, капитан Б.Хожанов.
Расмий изоҳда воқеа бир йил олдин – 2021 йилнинг 14 феврал куни содир бўлгани айтилади.
Қайд этилишича, ҳолат юзасидан Хожановга нисбатан хизмат текшируви тайинланган. Текшируви якуни бўйича, у кўл остидаги ходимларга қўпол муносабатда бўлгани ва хизматда камчиликларга йўл қўйгани учун “лавозим маошининг 30 фоиз миқдорида ушлаб қолиш” қаттиқ интизомий жазо чораси қўлланган.
Kun.uz манбасига кўра, калтак еган ва ҳақоратга кўмилган ЙПХ ходимлари бодикамерани қасддан ишдан чиқаришга уринганликда айбланиб ишдан олинган.
Бундан олдин Қорақалпоғистонда мастликни аниқлаш учун ўзининг телпагидан фойдаланган инспекторга чора кўрилганди. Ундан аввалроқ эса Чимбой туманида ЙПХ ходими фуқарони ҳақоратли сўзлар билан сўкканди.
Мавзуга оид
11:20 / 10.09.2024
«Мана қизил чироқда ўтган иплос шўпир, шуни қарғанглар» — Андижон вилояти ИИБ ЙҲХБ бошлиғи
19:21 / 15.08.2024
ЙҲХБ тартибга солинмаган ўтиш жойидан ўтаётганда — пиёдалардан қўлларини баланд кўтаришни сўради
07:29 / 08.07.2024
Тошкент шаҳри ЙҲХБнинг Юнусободдаги рўйхатдан ўтказиш бўлими вақтинча ёпилади
13:59 / 01.06.2024