Вазирлар Маҳкамасининг “Марғилон шаҳрида Швейцария тиббиёт ва ахборот технологиялари университетини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Фарғона вилояти ҳокимлигининг Марғилон шаҳрида Швейцария тиббиёт ва ахборот технологиялари университетини (Swiss Medical and Information Technologies University) ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқулланади.

Фарғона вилояти ҳокимлиги томонидан университет бино ва иншоотларини қуриш, реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш, жиҳозлаш ҳамда интернет орқали ўқитиш тизими моддий-техник таъминоти амалга оширилади.
 
Қуйидагилар университетнинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб белгиланади:

университетда Ўзбекистон олий таълим дастурлари билан бирга дунёнинг нуфузли хорижий олий таълим муассасалари олий таълим дастурларини жорий этиш;

  • республика иқтисодиёти реал секторлари тармоқлари эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда юқори малакали олий маълумотли мутахассисларни тайёрлаш;
  • хорижнинг илғор олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик асосида тажриба алмашиш дастурларини амалга ошириш;
  • ўқув режаларига замонавий фанларни киритиб бориш, инновацион ҳамда илм-фанга асосланган технологияларни татбиқ қилиш;
  • таълим жараёнига етакчи хорижий олий таълим муассасаларининг малакали профессор-ўқитувчилари, олим ва мутахассисларини кенг жалб қилиш;
  • таълим жараёнига замонавий педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини, илм-фан ва техниканинг янги ютуқларини жорий этиш;
  • профессор-ўқитувчилар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш, шу жумладан уларнинг стажировкасини нуфузли хорижий олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларида ташкил этиш.

Белгиланишича:

  • университет таълим жараёнини Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилган ҳолда хорижий тажриба асосида ишлаб чиқилган малака талаблари, ўқув режа ва фан дастурлари асосида амалга оширади;
  • университетда ўқитиш Ўзбекистонда амалда мавжуд таълим шакллари, ўзбек ва инглиз тилларида грант ҳамда тўлов-контракт асосида амалга оширилади;
  • бакалавр, магистратура ва докторантура таълим даражаларига қабул параметрлари республика меҳнат бозори эҳтиёжлари ҳамда университет моддий-техник имкониятидан келиб чиққан ҳолда, университет томонидан Олий таълим вазирлиги билан келишилган ҳолда белгиланади;