«Сизларнинг кўнглингиз ҳам кийган либосингиз каби оқ» – Шавкат Мирзиёев
Айни пайтда Халқаро форумлар саройида президент Шавкат Мирзиёев соғлиқни сақлаш соҳаси вакиллари билан очиқ мулоқот ўтказмоқда.
“Сизлар билан кўришиб турганимдан хурсандман. Сизларнинг кўнглингиз ҳам кийган либосингиз каби оқ. Мен нима учун бу мулоқотни ташкиллаштирдим? Жойлардаги раҳбарлар, вазирлар ва ҳатто президент бугун шу муаммоларни муҳокама қилмасак, ечимини изламасак, эртага кеч бўлади.
Қийин иқтисодий даврда яшаяпмиз. Тасаввур қилинглар, пандемия бўлмаганда қанча имкониятларимиз бўларди. Лекин мен биринчи кундан бир нарсани айтганман – бир кишининг ҳаёти мен учун муҳим.
Лекин мана шу пандемия ҳам бизга сабоқ бўлди, камчиликларимизни билиб олдик. Бирорта давлат ўзининг ички муаммоларини ҳал қилмасдан тараққиётга эришмаган. Асосий мақсадимиз халқимиз саломатлиги, фаровонлиги.
Бугунги мулоқотда биз-биримизни тушуниб ишлашимиз керак. Мен нима учун иқтисодчини вазир қилиб олиб келдим, ҳамма соҳаларда ҳам трансформация кетяпти. Биз энди ҳисоб-китобни ҳам ўрганишимиз керак.
Мен учун 35 млн.лик аҳолининг ҳар кунлик тинчлиги муҳим. Дунё курашлардан иборат. Жонажон ватанимиз эртанги кунини тўғри тушуниб, таҳлил қилиб, илм билан, янги технологиялар билан ҳаракат қилмасак эртага кеч бўлади.
Бу мулоқотга 25 мингдан ортиқ савол келиб тушди. Лекин уларнинг 60 фоизи шахсий масалалар. Бунинг ҳам ўзига яраша сабаби бор – шунча муаммо жойларда ҳал бўлмаган. Аммо биз ҳаммасини сўзсиз бажарамиз деган баландпарвоз гаплардан йироқ бўлишимиз керак.
Мен сизларнинг либосингиз, кўнглингиз пок дедим. Эътибор бердингизми, бугун ҳаво ҳам поклик рамзини берди, қор ёғди”, – дея президент сўзларидан иқтибос келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Мавзуга оид
12:40
2025 йилда туман ва шаҳарлар бюджетлари 1,5 баробарга ошади
12:27
Маҳаллий кенгашлар ҳар ярим йилда матбуот анжумани ўтказиши керак — президент
12:11
Президент янги сайланган сенаторларнинг фаол бўлишига ишонч билдирди
11:04