Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тўқаев "янги Қозоғистон қурилиши"ни эълон қилди
Қосим-Жўмарт Тўқаев мамлакат ривожланишнинг янги босқичига кирганини қайд этди.
Фото: akorda.kz
Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев Олмаотада Наврўз байрами тантаналарида чиқиши чоғида мамлакатда кенг кўламдаги ислоҳотлар амалга оширилишини маълум қилди.
"Бизни олдинда кенг ислоҳотлар кутмоқда, олдинда янги Қозоғистон қурилиши турибди. Сизлар, ёшлар билан биргаликда биз янги мамлакат, янги Қозоғистонни албатта қурамиз", - деди у.
Тўқаев мамлакат ривожланишнинг янги босқичига кирганини қайд этди.
Унинг таъкидлашича, кенг кўламдаги ислоҳотлар Қозоғистонни тубдан модернизация қилишга қаратилган.
Мавзуга оид
21:43 / 23.04.2026
Қозоғистон Ўзбекистонга нефт етказиб беришни бошлаши мумкин
22:09 / 22.04.2026
Шавкат Мирзиёев 2027–2029 йилларда Оролни қутқариш халқаро жамғармаси президенти этиб сайланди
20:19 / 22.04.2026
Шавкат Мирзиёев Оролни қутқариш халқаро жамғармаси таъсисчи давлатлари кенгашида иштирок этди
17:25 / 22.04.2026