Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда Lacetti ва Cobalt ўзаро тўқнашди. 4 киши вафот этгани айтилмоқда
Вафот этганларнинг уч нафари ака-ука бўлган.
Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилоятида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида 4 киши вафот этгани айтилган хабарлар тарқалди.
Kun.uz манбасининг маълум қилишича, 2022 йил 19 март куни Миришкор-Қарши йўналишида Lacetti ва Cobalt машиналари ўзаро тўқнашган ва ҳар иккала машина йўл четидаги чуқурликка тушиб кетган. Оқибатда Lacetti машинасида бўлган 4 киши оғир тан жароҳатлари олиб воқеа жойида вафот этган. Cobalt машинаси ҳайдовчиси тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.

Манбага кўра, вафот этганларнинг уч нафари ака-ука бўлиб, улар устачилик қилиш учун Тошкентга кетаётган бўлган. Ҳодиса юзасидан ҳали расмий маълумот берилмади.
Аввалроқ Жиззах вилояти Зомин тумани ҳудудида KIA ва Nexia 2 машиналари ўзаро тўқнашуви оқибатида 8 киши ҳалок бўлганди.
Мавзуга оид
05:32 / 17.07.2026
Тошкентда ЙПХ мотоцикллари иштирокида авария рўй берди
10:56 / 11.07.2026
Ўзбекистонлик ҳайдовчи Америкада оқибати ўлим билан тугаган ЙТҲ содир этди
12:35 / 08.07.2026
Lacetti иккига бўлиниб кетган авария оқибатида икки киши ҳалок бўлган
10:58 / 08.07.2026