Бу ҳақда, бугун, 25 март куни Нурсултон шаҳрида мамлакат бош муфтийси Наврўзбай Тағанули раислигида ўтказилган Қозоғистон мусулмонлари идораси президиум йиғилишида маълум қилинган.
Қозоғистон муфтийсининг ўринбосари, шариат ва фатво бўлими бошлиғи Сансизбай Қурбон ўғлининг маълум қилишича, Рамазон ойининг бошланишига доир қарор Ўзбекистон ва Қирғизистон муфтиятлари билан келишув асосида қабул қилинган.
Шунингдек, қўшни Қозоғистон муфтияти Рамазон ҳайити 2 май санасида нишонланишини маълум қилган.
Ҳозирча Ўзбекистон мусулмонлари идораси ушбу хабар юзасидан изоҳ бермади.
Жорий йил 15 март куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси Қозоғистон ва Қирғизистон уламолари иштирокида Рамазон ойи ҳилолини кузатишга тайёргарлик кўриш бўйича онлайн давра суҳбати бўлиб ўтганини хабар берган эди.










