Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россиянинг «Азимут» авиакомпанияси Ўзбекистонга парвозларни амалга ошириш учун рухсатнома олди
“Азимут” авиакомпанияси Ўзбекистон Республикасига мунтазам авиақатновларни амалга ошириш учун рухсатнома олди, деб хабар бермоқда Фуқаро авиацияси агентлиги.
Фото: rusaviainsider
Қайд этилишича, Ўзбекистон ва Россия ўртасида ҳаво қатнови тўғрисидаги ҳукуматлараро битим асосида "Ўзавиация" агентлиги томонидан Россиянинг “Азимут” авиакомпаниясига 2022 йил 28 мартда 14-К сонли рухсатнома берилди.
Авиакомпания Ўзбекистонга Ростов-Дон - Самарқанд - Ростов-Дон, Ростов-Дон - Урганч - Ростов-Дон, Краснодар - Урганч - Краснодар ва Минеральние Води - Урганч - Минеральние Води йўналишида мунтазам парвозларни амалга ошириши режалаштирилган.
Авиакомпания рейсларни Sukhoi Superjet 100 самолётларида амалга оширади.
Мавзуга оид
09:43
Россияда президентга хорижда армия қўллаш бўйича янги ваколат берилади
22:28 / 14.04.2026
Давлат Думаси Путинга ўзи хоҳлаган мамлакатга ҳужум қилишга рухсат берди
09:01 / 14.04.2026
Россиядаги энг йирик фосфорли ўғит заводи яна дронлар ҳужумига учради
22:53 / 13.04.2026