Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бутун Ўзбекистон бўйлаб электромобиллар учун қувватлаш станциялари ўрнатилади
2022-2023 йилларда Тошкент шаҳрининг барча туманлари, шунингдек, республиканинг барча вилоят марказларида электромобиллар учун тезкор қувватлаш станциялари ўрнатилиши режалаштирилмоқда.
Бу борада 28 март куни Ўзбекистон Экология қўмитаси ва Megawatt Motors компанияси ўртасида меморандум имзоланди. Лойиҳа давлат-хусусий шериклик асосида амалга оширилиши кўзда тутилмоқда.
Экология қўмитаси хабарида, қўмита Ўзбекистон давлат органлари орасида биринчилардан бўлиб ўз автопаркини босқичма-босқич электромобилларга ўтказишни бошлагани таъкидланган.
Spot маълумотига кўра, Megawatt Motors электромобиллар учун қувватлагичлар ўрнатиш режаларини 2020 йилдаёқ эълон қилган эди. Компания вакилининг нашрга маълум қилишича, биринчи босқичда 10та зарядлаш станцияси ташкил этилган. Иккинчи босқичда яна 68та станция ташкил этилади, улардан 56тасининг қуввати 60 кВт, 12тасида 100 кВт бўлади.
Компания режаларига кўра, станциялар бутун Ўзбекистон бўйлаб – “ҳар 100 км масофада” ўрнатилади. Лойиҳанинг ҳисобланган қиймати 500 минг доллар бўлиб, уни компания тўлалигича ўз ҳисобидан молиялаштиради.
Plugshare харитасига кўра, ҳозир Ўзбекистонда 42та зарядлаш станцияси бор. Улардан 22таси пойтахт Тошкентда, 4таси Тошкент вилоятида жойлашган; шунингдек, Самарқанд, Қарши, Наманган, Қўқон, Фарғона ва Навоий вилоятларида ҳам электромобилларни қувватлаш станциялари бор.
Ўзбекистонда зарядлаш станциялари ўрнатиш билан Makro ва TokBor брендлари ҳам шуғулланиб келмоқда.
Давлат статистика қўмитасидан маълум қилишларича, 2022 йилнинг январ-феврал ойларида Ўзбекистонга 228та электромобил импорт қилинган. Бу – ўтган йилнинг мос даврига нисбатан қарийб 3 баробарга кўп.
Электромобилларнинг деярли барчаси Хитойдан импорт қилинмоқда. 228 дона маҳсулотнинг умумий қиймати 5,9 млн долларни ташкил этган.
Аввалроқ Иқтисодиёт вазирлиги электромобилларни оммалаштириш бўйича кенг қамровли президент қарори лойиҳасини эълон қилган эди.
Мавзуга оид
16:48 / 24.02.2026
Ўзбекистонда сунъий ёмғир ёғдириш бўйича тажриба лойиҳаси яратилади
18:56 / 22.02.2026
Тошкентда меҳмонхона қуриш учун 12 туп қимматбаҳо дарахт кесиб ташланди
16:46 / 17.02.2026
Электромобил эгалари машинасини қувватлашда субсидия олади
08:18 / 09.02.2026