Шавкат Мирзиёев ва Ражаб Тоййиб Эрдўған шоҳсупага кўтарилди. Ўзбекистон ва Туркия давлат мадҳиялари янгради. Фахрий қоровул тантанали равишда давлат раҳбарлари олдидан саф тортиб ўтдилар.

Маросимда икки мамлакат расмий делегациялари аъзолари ҳам ҳозир бўлди.

Айни пайтда давлат раҳбарларининг тор доирадаги музокаралари бўлиб ўтмоқда.