Жаҳон | 15:31 / 30.03.2022
15462
1 дақиқада ўқилади

МДҲ ҳудудида захира валюта сифатида юандан фойдаланиш таклиф қилинди

Леонид Анфимовнинг фикрича, "доллар даври тугади ва бу валюта 2025 йилга бориб ўз мавқейини сезиларли даражада йўқотади". 

Фото: Shutterstock

МДҲ мамлакатлари ўзаро ҳисоб-китобларда доллар ва евро ўрнига Хитой юанидан фойдаланиши мумкин, деди МДҲ ижроия қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Леонид Анфимов.

"Менимча, МДҲ мамлакатлари ўртасидаги ўзаро савдода миллий валюталар ёки ҳамдўстлик таркибидаги мамлакатларга нисбатан нодўстона ҳаракатлар қилмаётган давлатлар валютасига ўтиш ўзини тўлиқ оқлайди. Бу биринчи навбатда юан ҳамда доллар ва евро ўрнига захира валюта сифатида фойдаланиш мумкин бўлган бошқа валюталардир", - деди Анфимов. 

Анфимовнинг фикрича, "доллар даври тугади ва бу валюта 2025 йилга бориб ўз мавқейини сезиларли даражада йўқотади". 

Аввалроқ россиялик инвесторларнинг юанга қизиқиши ошгани хабар қилинганди

Мавзуга оид