Ўзбекистон мусулмонлари идорасидан маълум қилишларича, идора Уламолари кенгаши томонидан Ислом дини манбалари ва астрономик маълумотларга таянган ҳолда 2022 йилда Рамазон ойининг биринчи куни 2 апрел, шанба кунига тўғри келиши ҳақида хулоса қилинган.

Аввалроқ Тошкент шаҳридаги масжидларда таровиҳ намозларининг кунлик тақсимоти эълон қилинган эди.

Унга кўра, хатми Қуръон рўзанинг биринчи кунидан бошланиб, 27 сана – Қадр кечасида якунланиши мўлжалланмоқда.