Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сирдарёда тадбиркорнинг қарзини йўқ қилиб бермоқчи бўлган электр тармоқлари корхонаси муҳандиси ушланди
У 2,5 миллион сўм эвазига тадбиркорнинг савдо дўконидаги 5 миллион сўм қарздорликни йўқ қилиб бермоқчи бўлган.
Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг хабар беришича, департамент ҳамда ДХХ Сирдарё тумани бўлимлари томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан тезкор тадбир ўтказилган.
Тадбирда Сирдарё тумани электр тармоқлари корхонаси муҳандиси Ў.Т. тадбиркор Ш.нинг савдо дўконидаги электр энергиясидан 5 миллион сўм қарздорлигини танишлари ёрдамида йўқ қилиб бериш ва янги электр ҳисоблагич ўрнатиб бериш эвазига 2,5 миллион сўм олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Аввалроқ, Қашқадарёда фуқаронинг солиқдан бўлган қарзини ўчириш эвазига пул олган солиқчи ушланганди.
Мавзуга оид
19:28 / 20.06.2026
Сирдарёда танишининг пулини қалбаки долларга алмаштириб қўйган аёл ушланди
22:59 / 05.05.2026
"Синглимни хўрлашган": Сирдарёдаги мудҳиш қотиллик ҳақида репортаж
19:28 / 01.05.2026
Сирдарёда қотилликда гумонланаётган аёл қамоққа олинди
08:33 / 24.04.2026