Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Гурбангули Бердимуҳаммедов Туркий давлатлар ташкилотининг Оқсоқоллар кенгашидан ўрин олди
Таъкидланишича, Гурбангули Бердимуҳаммедов Ашхободнинг турк олами билан сиёсий, иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорлигини кучайтиришга ўз ҳиссасини қўшади.
Фото: AA
Туркманистон собиқ президенти Гурбангули Бердимуҳаммедов Туркий давлатлар ташкилотининг Оқсоқоллар кенгаши таркибига киритилди. Бу ҳақда ташкилот котибиятига таяниб “Онадўлу” агентлиги хабар берди.
«Котибият Гурбангули Бердимуҳаммедовнинг Оқсоқоллар кенгашига аъзо бўлгани билан фахрланади ва унинг донолиги, тажриба ва билими Кенгаш салоҳиятини бойитишига, ташкилот нуфузини оширишда муҳим рол ўйнашига ишонади», - дейилади ташкилот баёнотида.
Таъкидланишича, «Туркманистон оқсоқоли» Гурбангули Бердимуҳаммедовнинг ташкилотдаги ҳиссаси Ашхободнинг турк олами билан сиёсий, иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорлигини кучайтириш учун янги туртки беради.
Туркманистон 2021 йилда Туркий давлатлар ташкилотида кузатувчи давлат мақомини олган.
Мавзуга оид
15:14 / 30.01.2026
Ўзбекистонга ўқишга келганлар сони ошди: Ҳиндистон ва Туркманистон етакчи
18:30 / 19.01.2026
Туркманистон постсовет ҳудудидаги энг ҳушёр мамлакат деб тан олинди
18:22 / 29.12.2025
Туркманистонда «Дўзах дарвозаси» оловини ўчириш усули топилгани таъкидланмоқда
21:33 / 12.12.2025