Метан – карбонат ангидриддан ҳам кучлироқ ис гази

Ҳар куни дунё бўйлаб 15 миллиондан ортиқ ресторан ва кафе, юз миллионлаб хонадонларда овқат тайёрланади. Мева-сабзавотлардан чиқадиган пўчоқлар, ликопчада қолдирилган овқатнинг ярми, охиригача ейилмаган нон органик чиқиндилар дейилади ва уларнинг кўпи бошқа чиқиндилар билан қўшилиб, полигонларга йўл олади.

Турли чиқиндилар билан аралашиб кетган органик чиқиндилар секин чирийди ва ўзидан метан гази ажрата бошлайди. Метан – карбонат ангидриддан ҳам кучлироқ иссиқхона газидир. Қолаверса, органик чиқиндилар каламуш, пашша, чивинларнинг кўпайиши ва улар орқали касалликлар тарқалишига сабаб бўлади.

Бир одамга йилига 100 кило органик чиқинди

Умуман, инсоният бир кунда мева-сабзавотларнинг 1,3 миллиард тоннасини чиқитга чиқариб юборади. Бу – ердан дастурхонга келгунча мева-сабзавотнинг 1/3 қисми нобуд бўлади дегани. Aгар инсон бунинг олдини ололса, иссиқхона газининг иқлимга таъсирини 6-8 фоизга камайтира олади.

Ҳар бир одамга йилига ўртача 100 килограммга яқин органик чиқинди тўғри келади. Ривожланган давлатларда органик чиқиндилар маълум миқдорда қайта ишланади, аммо кўп эмас. Масалан, AҚШда ҳам уларнинг атиги 30 фоизи, Буюк Британия эса 14 фоизи қайта ишланади.

“Махсустранс” 2024 йилгача чиқиндиларни тўлиқ саралаш амалиётига ўтмоқчи

Органик чиқиндиларни саралаш амалиёти Ўзбекистонда энди йўлга қўйиляпти.

Тошкент мисолида чиқиндиларни саралаш кўникмасини кўриб чиқадиган бўлсак, пойтахтдаги 71 фоиз чиқиндиларни ташиш “Махсустранс” корхонаси зиммасида. Корхона 2021 йил июнида чиқиндиларни саралаш бўйича 3 босқичли лойиҳа тақдим қилганди. Унга кўра, биринчи босқич 2021 йилдан бошланиб, Тошкент шаҳридаги айрим маҳаллалар ҳудудида чиқиндиларни қайта ишланадиган ва қайта ишланмайдиган тоифаларга ажратган ҳолда йиғиш йўлга қўйилгани