Қайд этилишича, Рамазон ҳайити байрами арафасида йўловчиларга янада кўпроқ қулайлик яратиш ҳамда транспорт хизматлари кўрсатиш кўламини ошириш мақсад қилинган.

2022 йил 3, 4, 5 май кунлари Самарқанд - Тошкент - Самарқанд йўналишида 767/768-сонли “Афросиёб” юқори тезликда ҳаракатланувчи замонавий поездларининг қўшимча қатнови йўлга қўйилади. 

Қўшимча маълумотни Тошкент шаҳридаги 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темирйўл кассалари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олиш мумкин.