Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабарига кўра, ҳайдовчиликни энди бошлаган, ҳайдовчилик малакаси етарли бўлмаган, стажи 2 йилдан кам бўлган ҳайдовчилар бошқараётган механик транспорт воситаларида “❗️” белгиси тасвири туширилган, сариқ рангли, томонлари 150 миллиметр бўлган квадрат кўринишидаги белги бўлиши шарт.
Қайд этилишича, янги таҳрирдаги Йўл ҳаракати қоидалари 2022 йил 1 майдан бошлаб амалга киритилади.
Бундан олдин автомобилнинг олд ўриндиғидаги йўловчилар ҳам хавфсизлик камарини тақиши мажбурий этиб белгиланганди.















