Иқтисодиёт | 16:50 / 28.04.2022
31503
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда долларнинг расмий курси 11 200 сўмдан пастга тушди

Доллар курси қаторасига бешинчи кун пастлаб, бир кун олдингига қараганда 20,26 сўмга арзонлашди ва 11 179,80 сўмни ташкил қилди.

Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 29 апрелда амалда бўладиган қийматини белгилади.

Унга кўра, долларнинг расмий курси 20,26 сўмга пастлаб, 11 179,80 сўмни ташкил қилди. Евро 126,59 сўмга пастлаб, 11 761,15 сўм бўлди. Рубль 1,49 сўмга кўтарилиб, 152,76 сўм бўлди.

Бундан аввал ушбу валюта курси кетма-кет тўрт кунлик пастлашдан сўнг 11 200,06 сўмни ташкил қилганди.

Россия Украинага бостириб кириши ортидан жаҳон бозорида юзага келган вазият Ўзбекистонга ҳам таъсир қила бошлагач, март ойи ўрталарида доллар курси кескин кўтарила бошлаган, 15 март куни тижорат банкларида илк бор доллар курси 11 200 сўмдан ошганди, кейинги кунларда тезкор суръатлардаги ўсиш давом этиб, бир доллар 11 500 сўмдан ҳам ошиб кетди. 24 март куни курс рекорд - 11 509,59 сўмгача кўтарилганди.

Курс апрел ойининг иккинчи ярмидан туша бошлади.

Мавзуга оид