Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ал Ақсо масжиди яқинида содир бўлган тўқнашувларда 40дан ортиқ инсон жароҳатланди
Исроил полициясининг таъкидлашича, фаластинликлар уларга тошлар улоқтирган, полициячилар кўздан ёш оқизувчи газ ва резина ўқлар билан жавоб қайтарган.
Фото: AP
Шарқий Қуддусдаги Ал Ақсо масжиди яқинида фаластинликлар ва Исроил кучлари ўртасида тўқнашувлар содир бўлди, деб хабар берди Евронюс.
Хабарга кўра, тўқнашувлар оқибатида 40дан ортиқ инсон жароҳатланган.
Жабрланганларнинг ярми шифохонага ётқизилган.
Исроил полициясининг билдиришича, фаластинликлар уларга тошлар улоқтирган, полициячилар кўздан ёш оқизувчи газ ва резина ўқлар билан жавоб қайтарган.
Охирги икки ҳафтадан буён Ал Ақсо масжиди атрофида тўқнашувлар кузатилмоқда.
Мавзуга оид
14:17 / 08.09.2025
Қуддусда отишма: камида 5 киши вафот этди
18:05 / 03.05.2024
Қуддусда Туркия фуқароси исроиллик полициячига пичоқ билан ҳужум қилди
11:54 / 21.05.2023
Фаластин-Исроил можароси: Ғарбдаги икки хил стандарт (2-қисм)
11:43 / 05.04.2023