Бош прокуратура ҳузуридаги департамент ҳамда Давлат хавфсизлик хизматининг Самарқанд вилояти бошқармалари томонидан тезкор тадбир ўтказилган.

Унда, вилоят тадбиркорликка кўмаклашиш марказининг Самарқанд шаҳар бўлинмаси бош мутахассиси Ж.Ш. фуқаро Т.нинг ишончига кириб, унга Нуробод туманидаги “Q.D.” МЧЖга қарашли 78 гектар ер майдонини фирибгарлик йўли билан 135 минг АҚШ долларига сотишга келишиб, шундан 35 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Маҳкама хабарида айтилишича, ҳозирги вақтда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Бундан олдин Тошкент тумани ҳокими ёрдамчиси ва унинг синфдоши 4 сотих ерни 30 минг долларга сотмоқчи бўлганда ушланганди.