Спорт | 13:38 / 30.04.2022
32228
1 дақиқада ўқилади

Исроил Мадримов ва Мишель Соро ўртасида реванш жанги санаси белгиланди

Фото: AP

Бутунжаҳон бокс ассоциацияси (WBA) яримўрта вазн тоифасида иштирок этувчи ўзбекистонлик Исроил Мадримов ва франциялик Мишель Соро ўртасида реванш жанги санасини эълон қилди.

Жанг 2022 йил 9 июль куни Англия пойтахти Лондон шаҳрида ўтказилади.

Иккала боксчи 2021 йили 17 декабрда Тошкентда рингда куч синашишган ва расмий қарорга кўра, Мадримов 9-раундда техник нокаут билан ғалаба қозонган эди. 

Аммо Соро жамоаси ҳал қилувчи зарбалар раунд якунлангани тўғрисидаги гонг жаранглагандан кейин берилганини, рефери баҳсни вақтида тўхтатмаганини асос қилиб, расман реванш жангини талаб этишди. WBA ишни ҳар томонлама ўрганиб чиқиб, ўз қоидаларига таянган ҳолда Соро жамоасининг талабини қабул қилган эди.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид