Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Зеленский Украинани тиклаш учун 600 млрд доллар керак бўлишини айтди
Владимир Зеленскийнинг сўзларига кўра, Украина жуда тез тикланади, хориж компанияларига мамлакатда фаолият юритиш учун энг қулай шароитлар тақдим этилади.
Украина президенти Владимир Зеленский Россиянинг “махсус операцияси”дан сўнг мамлакатни тиклаш учун 600 млрд доллар кетишини айтди.
Зеленскийнинг сўзларига кўра, Украина жуда тез тикланади.
“Ғалабадан кейин барчасини жуда тез амалга оширамиз ва Украина аввалгидан ҳам чиройли бўлади”, — деди Зеленский.
Унинг қўшимча қилишича, хориж компанияларига мамлакатда фаолият юритиш учун энг қулай шароитлар тақдим этилади.
Жаҳон банки президенти Дэвид Малпасс Украинадаги бинолар ва инфратузилмага етказилган зарарни 60 млрд долларга баҳолаган. Унинг сўзларига кўра, зарар миқдори “махсус операция” давом этиши баробарида ошиб боради.
Мавзуга оид
16:47 / 10.06.2026
Украина «Фламинго» ракеталари билан Чебоксарга зарба берди
10:00 / 10.06.2026
Германия Украина учун яна 300 миллион евро ажратади
10:25 / 09.06.2026
Киев ва Вашингтон Украинадаги урушни тугатиш масаласини муҳокама қилди
08:45 / 09.06.2026