Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент - Андижон - Тошкент йўналишида поездлар ҳаракати яна бир кунга тўхтатилди
60/59-сонли йўловчи поезди рейслари вақтинча тўхтатилди. Бу ҳақда «Ўзбекистон темир йўллари» хабар қилди.
2022 йил 6 май куни Тошкент - Андижон - Тошкент йўналишида ҳаракатланадиган 60/59-сонли йўловчи поезди ҳаракати вақтинча, яъни бир кунга тўхтатилади.
Бунда, Фарғона водийсида кузатилаётган ноқулай об-ҳаво шароити ва тоғли ҳудудларда кучли ёғингарчилик кузатилгани, поездлар ҳаракат хавфсизлиги ҳамда йўловчиларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсад қилинган.
Йўловчиларга харид қилинган чипталари 100 фоиз миқдорда қайтариб берилади.
Шунингдек, водий вилоятларида ҳаракатланадиган электропоездлар ҳаракат жадвалига ҳам ўзгартириш киритилади.
Бундан олдин 5 май куни ҳам Тошкент - Андижон - Тошкент йўналишида амалга оширилиши режалаштирилган поезд қатнови бекор қилинганди.
Мавзуга оид
14:04 / 11.06.2026
Тошкент–Андижон ва Тошкент–Термиз йўналишларида юқори тезликдаги поездлар қатнови режа қилинмоқда
13:28 / 11.06.2026
Андижондаги поликлиникада фожиа: 4 киши вафот этди
22:12 / 06.06.2026
Андижонда вояга етмаган қиз билан жинсий алоқа қилган ИИБ ходими қамоққа олинди
11:55 / 04.06.2026