Жаҳон | 08:17 / 10.05.2022
10225
2 дақиқада ўқилади

НАТО Швеция ва Финландиянинг ташкилотга тезлаштирилган тарзда киришига рухсат бермоқчи

Шимолий Атлантика альянси вакили аризаларни тасдиқлаш тартиби икки ҳафта давом этиши мумкинлигини айтди. Шундан сўнг қўшилиш баённомалари 30 та аъзо давлатнинг ҳар бири томонидан келишиб олиниши керак.

Фото: Jan VAN DE VEL / NATO

Агар Швеция ва Финландия НАТОга аъзо бўлиш учун ариза беришга қарор қилса, тасдиқлаш жараёни бир неча ҳафта давом этади. Бу ҳақда 9 май, душанба куни Шимолий Атлантика альянсининг Брюсселдаги вакилига таяниб, Dpa агентлиги хабар берди.

Ариза топширишдан қўшилиш баённомаларини имзолашгача бўлган жараённинг давомийлиги икки ҳафта бўлиши мумкин. «Биз қарор қабул қилиш учун Мадрид саммитини кутмоқчи эмасмиз», — деган манба

Мамлакатларнинг НАТОга аъзо бўлиш жараёни тугагандан сўнг, протоколлар альянсга аъзо 30 та давлатнинг ҳар бири томонидан ратификация қилиниши керак. Бу бир неча ой вақт олиши мумкин. Шу билан бирга, Россия давлатларга таҳдид солаётганини инобатга олган ҳолда, НАТОнинг барча аъзолари ратификацияни имкон қадар тезроқ якунлаш учун ҳаракат қилиши мумкин, дея таъкидлайди Dpa. 

Россия Украинада ҳарбий ҳаракатлар бошлаганидан сўнг, Швеция ва Финландиядаги сўровлар натижаси НАТОга қўшилиш масаласи биринчи марта аҳолининг кўпчилиги томонидан қўллаб-қувватланганини кўрсатди. 

Финландияда, 9 май куни Yle радиостанцияси томонидан эълон қилинган тадқиқотга кўра, респондентларнинг 76 фоизи альянсга аъзо бўлиш тарафдори. Бу барча даврларнинг энг юқори кўрсаткичидир. Респондентларнинг 12 фоизи қарши овоз берди, яна 11 фоиз респондент жавоб тўғрисида қарор қабул қила олмади. Март ойида НАТОга қўшилиш қарорини мамлакат аҳолисининг 62 фоизи қўллаб-қувватлаган. 

Мавзуга оид