Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентдаги клиникада бир гуруҳ фуқаролар ўртасида жанжал келиб чиқди
Ижтимоий тармоқларда шифохонада аёллар ва эркак ўртасидаги жанжал акс этган видео тарқалди. Тошкент шаҳар ИИББ мазкур ҳолат юзасидан расмий маълумот берди.
Жорий йилнинг 4 май куни тахминан соат 20:30 ларда Юнусобод туманида жойлашган хусусий клиникалардан бирида 1992 йилда туғилган аёл Й.Л. ва синглиси, 1996 йилда туғилган Й.Х. шифокор кўригига навбатсиз кириб кетган.
Қайд этилишича, бундан норози бўлган навбатда турган, 1993 йилда туғилган эркак М.С. эътироз билдирган. Натижада улар ўртасида ўзаро жанжал чиққан.
Мазкур ҳолат юзасидан Юнусобод тумани ИИО ФМБ Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 277-моддаси ("Безорилик") аломати билан жиноят иши қўзғатилган.
Хабарга кўра, ҳозирги вақтда тергов давом этмоқда.
Мавзуга оид
12:27 / 12.03.2026
Тошкентда ижара ҳақи сабаб талабалар ва ижарачи ўртасида жанжал юз берди
10:01 / 10.02.2026
Учтепада юк машинаси ҳайдовчиси ва фуқаролар ўртасида жанжал содир бўлди
20:27 / 17.01.2026
Ўзбекистонда бир йилда 1300дан ортиқ хусусий тиббий клиника фаолият бошлади
08:50 / 17.01.2026