Президент Абу-Дабига жўнаб кетди
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев 15 май куни Бирлашган Араб Амирликларига жўнаб кетди.
Давлат раҳбари 13 май куни узоқ давом этган хасталикдан сўнг вафот этган Бирлашган Араб Амирликлари президенти Шайх Халифа ибн Зоид Ол Наҳаён вафоти муносабати билан таъзия маросимида иштирок этади.
Ташриф доирасида куни кеча БАА Олий кенгаши томонидан мамлакат президенти этиб сайланган Абу Даби амири Шайх Муҳаммад ибн Зоид Ол Наҳаён билан икки томонлама учрашув ўтказиш ҳам режалаштирилган.
2004 йилдан буён Амирликлар президенти бўлган Халифа ибн Зоид Ол Наҳаён 13 май куни узоқ давом этган касалликдан сўнг 73 ёшида вафот этди.
Халифа ибн Зоид Ол Наҳаён БАА асосчиси Зоид Ол Наҳаённинг тўнғич ўғли эди, амалда сўнгги йилларда унинг ўрнига давлатни бошқариб келган Муҳаммад ибн Зоид Ол Наҳаён унинг укаси ҳисобланади.
Мавзуга оид
14:15 / 12.11.2024
БАА ўзбекистонлик ҳайдовчиларни иш билан таъминлашни режалаштирмоқда
15:31 / 26.10.2024
Дубайда дунёдаги энг ингичка осмонўпар бино қурилмоқда
12:00 / 23.10.2024
АҚШ ва БАА Ғазо ва Ливандаги кескинликни камайтириш саъй-ҳаракатларини муҳокама қилди
17:35 / 16.10.2024