Ўзбекистоннинг бола меҳнати ва мажбурий меҳнатга барҳам бериш тажрибасидан бошқа давлатлар ҳам фойдаланиши мумкин
Халқаро меҳнат ташкилоти томонидан ўтказилган халқаро конференцияда 2021 йилда Ўзбекистонда болалар ва мажбурий меҳнатга бутунлай барҳам берилгани яна бир бор эътироф этилди.
Халқаро меҳнат ташкилоти томонидан Жанубий Африка Республикасининг Дурбан шаҳрида гибрид шаклда “Болалар меҳнатига барҳам бериш бўйича 5-Глобал конференция” бўлиб ўтмоқда. БМТ Бош Ассамблеяси томонидан эълон қилинган “2021 йил Болалар меҳнатига барҳам бериш халқаро йили” доирасида ташкил этилган халқаро конференцияда Ўзбекистонлик вакиллар ҳам иштирок этяпти.
Сенат матбуот хизматининг хабар беришича, тадбир очилишида қисқа муддатда болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатни бутунлай бартараф этиш борасида амалга оширилган ишлар инобатга олиниб, ХМТга аъзо давлатлардан фақатгина Ўзбекистонга тадбирнинг очилиш маросимида кириш сўзи билан иштирок этиш имконияти берилган.
Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева халқаро конференциянинг очилиш маросимида сўзга чиқиб, мажбурий меҳнатга барҳам беришда биринчи навбатда миллий қонунчиликни халқаро стандартлардан келиб чиққан ҳолда такомиллаштириш, институционал базани ривожлантириш, мониторинг ва тадқиқотлар олиб бориш, қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилганлигини қайд этди.
Хусусан, 2019-2021 йиллар давомида бу борадаги миллий қонунчиликни такомиллаштириш мақсадида 32 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинганлиги, ҳар йили Халқаро меҳнат ташкилотининг ўртача иккита конвенцияси ратификация қилинаётганлиги, бу соҳада болалар меҳнати ва мажбурий меҳнат учун жиноий жавобгарлик чораларининг кучайтирилганлиги самарали чоралардан бири бўлганлиги таъкидланди.
Тадбир иштирокчилари Ўзбекистон тажрибаси бошқа давлатларга ҳам намуна бўлиши мумкинлигини эътироф этди.
Ўзбекистоннинг болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш борасидаги йўли тўғри ва самарали эканлиги ўз тасдиғини топди. Миллий қонунчиликни халқаро стандартларга имплементация қилишдан тортиб, бу борадаги ишларга барча идораларни жалб этиш ҳамда уларнинг фаолиятини мувофиқлаштириб бориш ўз самарасини берди, дея қайд этди Халқаро меҳнат ташкилоти Бош директори Гай Райдер.
Халқаро конференция 20 майгача давом этади.
Мавзуга оид
14:21 / 10.12.2024
Украина РФ ва эгаллаб олинган ҳудудлардан 5 нафар болани қайтарди
11:33 / 23.11.2024
Ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларни жойлаштиришнинг муқобил шакллари жорий этилмоқда
10:53 / 16.11.2024
Ҳаёти ёки соғлиғи хавф остида қолган болалар ота-онасидан олиб қўйилиши мумкин
08:10 / 26.10.2024