Украина президенти Володимир Зеленский ва рафиқаси Олена Зеленская мамлакатнинг биринчи президенти Леонид Кравчукнинг дафн маросимида қатнашмоқда. Кравчук советлар иттифоқи парчаланишида иштирок этган ва Украина мустақиллигини эълон қилган. У 10 май куни 88 ёшида вафот этди. Фото: AP Photo/Evgeniy Maloletka

Украинадаги уруш. Сўнгги маълумотлар

  • Ўтган кунда яна 300 нафардан ортиқ украин аскари Мариуполдаги «Азовстал» заводидан чиқди. Украина президенти буни мудофаани икки ой мобайнида ушлаб турган «ҳарбийларни қутқариш амалиёти» деб атаган, Россия ҳукумати эса бунга капитуляция деб баҳо бермоқда. «Азовстал» мудофаачилари Донецк яқинидаги Оленевка посёлкасида жойлашган қамоқхонага етказилган. Уларнинг орасида - 50 нафар атрофида оғир ярадорлар бор. Бир кун олдин 260 дан ортиқ ҳарбий асирга тушганди.
  • Киевда россиялик ҳарбий хизматчи, Суми областида қуролсиз тинч аҳоли вакилини ўлдиришда айбланаётган Вадим Шишимарин устидан суд жараёни давом эттирилмоқда. Бу Украина ҳудудида содир этилган жиноят учун суд қилинаётган илк РФ армияси ҳарбийсидир.
  • Швеция ва Финландия НАТОга аъзо бўлиш учун ариза топширди. Расмий жавобни бир неча ҳафта кутиш керак бўлади. Қоидага кўра, янги аъзолар қабул қилинишини альянснинг барча 30 аъзоси маъқуллаши керак. Ҳозирча бунга Туркия қарши бўлиб турибди, аммо бу борада музокаралар олиб борилмоқда, Брюссел ва НАТО бу муаммо бўлмаслигини айтмоқда.
  • Кун аввалида Днепр бўйлаб ракета зарбалари йўлланди, натижада, маҳаллий расмийлар маълумотига кўра, транспорт инфратузилма объекти ва турар жой биносини вайрон қилган, Днепр области маъмуриятига кўра, ракеталардан бири ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими орқали тутиб қолинган. Шунингдек Николаевдаги портлашлар ҳақида хабарлар бор.
  • Халқаро гимнастика федерацияси (FIG) россиялик гимнаст Иван Кулякни бир йилга дисквалификация қилди, у март ойида Доҳада ўтказилган Жаҳон кубогида тақдирлаш маросимида Россиянинг Украинадаги уруши рамзига айланган Z белгиси қўйилган формада чиққанди.

Қуйида 17 май куни Украинанинг турли ҳудудларида олинган суратлар.

Киев ва Киев области

Киевлик аёл фарзанди билан шаҳар паркида қазилган окоп яқинида кабутарларни озиқлантирмоқда. Россиялик ҳарбийлар пойтахт атрофидан чекинганидан буён Киевга аста-секин одатий ҳаёт қайтмоқда
Christopher Furlong / Getty Images