Қайд этилишича, Ўзбекистоннинг Австриядаги фавқулодда ва мухтор элчиси Абат Файзуллаев ўриндошлик асосида Ўзбекистоннинг Венгриядаги фавқулодда ва мухтор элчиси лавозимида иш бошлади.

Абат Файзуллаев бир вақтнинг ўзида икки дипломатик миссияни бошқаради: Австрия ва Венгриядаги.

Дипломат амалдаги лавозимни 2020 йил июлидан бери эгаллаб келмоқда. Бунгача у вазир ёрдамчиси – Ташқи ишлар вазирлиги Ташкилий-назорат бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган.