“Ҳуқуқий ахборот” канали хабарига кўра, этноспорт турларини 2025 йилгача оммалаштириш ва ривожлантириш дастури ҳамда уни 2022–2023 йилларда амалга ошириш бўйича “йўл харитаси” тасдиқланди.  

2023 йил 1 мартдан ҳар йили этноспорт турлари бўйича мусобақалар ўтказилади. 2023 йилдан анъанавий тарзда:

Тошкент шаҳрида ҳар йили бир маротаба этноспорт турлари бўйича “Uzbekistan Ethno Games” республика фестивали;

Хива шаҳрида ҳар икки йилда бир маротаба Халқаро этноспорт фестивали ташкил қилинади. 

2022/2023 ўқув йилидан Республика эстрада цирк коллежида полвонлик ва дорбозлик санъати йўналишида ўрта бўғин кадрлари тайёрланади. 
  
2023 йилдан ҳар икки йилда бир маротаба полвонлар ва дорбозлар иштирокида “Полвонлар сулоласи” кўрик-танлови ўтказилади. 

ЮНЕСКО ташкилотидан номоддий маданий мерос мақоми олиниши мумкин бўлган этноспорт турлари рўйхати шакллантирилади. 

2023 йил 1 январгача ҳар бир ҳудудда от спорти турларига тегишли анжомлар савдосини йўлга қўйиш мақсадида дўконлар ташкил этилади.