Хива шаҳридаги «Ичан Қалъа» мажмуасида 7-10 сентябр кунлари илк маротаба халқаро этноспорт фестивали ташкил этилади.

Фестивалнинг тантанали очилиш маросими жорий йилнинг 8 сентябр куни соат 19:00 да ўтказилади.

Халқаро этноспорт фестивали доирасида:

Бутунжаҳон этноспорт конфедерацияси билан ҳамкорликда этноспорт турларини ривожлантириш ва янада оммалаштириш бўйича форум;

ҳудудлардан келган моҳир ошпазлар иштирокида икки бўлимдан иборат ош пишириш мусобақаси;

мамлакатда етиштирилган сара қовунлардан иборат қовун сайли;

халқ миллий маданияти ва урф-одатларини намоён қилувчи ҳунармандчилик маҳсулотлари ҳамда санъат асарларидан кўргазмали майдончалар;

3 та жаҳон чемпионати (баҳодирлар ўйини ва тош кўтариш, мас-рестлинг, ўзбек жанг санъати);

белбоғли кураш бўйича халқаро турнир;

6 та спорт турлари бўйича (турон яккакураши, кураши, бел олиш ва уч кураши, от спорти турлари, камондан отиш ва қушлар ови) бўйича кўргазмали чиқишлар;

12 та миллий халқ ўйинлари бўйича кўргазмали ўйинлар ташкил этилади.

Тадбирда хорижий давлатлардан жами 1884 нафар, шундан 928 нафар хорижий, 956 нафар маҳаллий меҳмонларнинг иштироки кутилмоқда.