Ўзбекистон | 13:27 / 28.05.2022
13325
2 дақиқада ўқилади

Мамаризо Нурмуратов Марказий банк раислигига қайта тайинланди

2017 йилдан бери Марказий банк раиси лавозимида ишлаб келаётган Мамаризо Нурмуратов ўз лавозимида қолдирилди.

Фото: KUN.UZ

Олий Мажлис Сенатининг йигирма олтинчи ялпи мажлисида Марказий банк бошқаруви раисини тайинлаш масаласи кўриб чиқилди. 2017 йил июнда биринчи марта ушбу лавозимга тайинланган Нурмуратовнинг номзоди Президент тарафидан яна қайтадан тақдим этилган. Сенатда Мамаризо Нурмуратов иккинчи муддатга Марказий банк лавозимига тайинланди.

Маълумот учун, Мамаризо Нурмуратов 1960 йили Самарқанд вилоятида туғилган. 1977 йили Тошкент халқ хўжалиги институтига ўқишга кириб, 1982 йили Ленинград иқтисодиёт-молия институтини тамомлаган. 1982-1985 йилларда Тошкент Халқ хўжалиги институтида ўқитувчилик қилган. 1985-1988 йилларда Москва Молия институти аспирантурасида таҳсил олган. Иқтисодиёт фанлари номзоди. 1989-1993 йилларда Тошкент халқ хўжалиги институти ва Молия институтларида доцент бўлиб ишлаган. 1993 йилдан бошлаб Марказий банк тизимида фаолият кўрсата бошлаган: Марказий банкда Илмий тадқиқотлар маркази бошлиғи, Бошқарув раисининг ўринбосари, Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари лавозимларида ишлаган. 2000-2004 йилларда Ўзбекистон Республикаси Молия вазири лавозимида фаолият юритган. 2004-2006 йилларда Самарқанд вилоятига раҳбарлик қилган. 2006-2017 йилларда Ўзбекистон Марказий банки раисининг маслаҳатчиси, 2017 йил июндан бошлаб эса Марказий банк раиси лавозимида ишлаб келмоқда.

Мавзуга оид