Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Боррел Украинадаги уруш узоқ давом этишини айтди
Жозеп Боррелнинг сўзларига кўра, "Россия иқтисодиёти тўхтай бошлади" ва Москвага янада босим кўрсатилиши Киевни бўлажак тинчлик музокараларида манфаатли позиция билан таъминлайди.
ЕИнинг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Жозеп Боррел Украинадаги низо узоққа чўзилади деб ҳисобламоқда.
"Биз чидашимиз керак. Уруш узоқ давом этади, Россиянинг тажовузкорлиги кучаймоқда. Биз Украинани кураш воситалари билан таъминлашни ва Россияга нисбатан иқтисодий босимни давом эттиришимиз керак", - деди у France Info радиоси эфирида.
Унинг сўзларига кўра, "Россия иқтисодиёти тўхтай бошлади" ва Москвага янада босим кўрсатилиши Киевни бўлажак тинчлик музокараларида манфаатли позиция билан таъминлайди.
Боррел шунингдек, санкцияларнинг олтинчи пакети бўйича якуний келишувга эришилишига умид билдирди.
"Бугун куннинг иккинчи ярмида бу масала бўйича келишувга эришамиз деб ўйлайман", - деди у.
Европа дипломатияси раҳбари Украинадан ғалла импорт қилиш масаласини тезроқ ҳал қилиш зарурлигига эътибор қаратди.
"Украинада 20 млн тонна ғалла сақланмоқда. Уни якуний истеъмолчиларга етказиб бериш зарур. Янги ҳосил учун омборларни бўшатиш керак, акс ҳолда уни сақлагани жой топилмайди", - деди у.
Мавзуга оид
10:30
Журналистлар: Украина урушида камида 227 минг россиялик ҳарбий ҳалок бўлган
16:13 / 22.06.2026
Украина Воронеждаги мудофаа заводига ҳужум қилди – фотолар
10:35 / 22.06.2026
Украина Германия ишлаб чиқараётган 600 та ракетага буюртма берди
11:35 / 21.06.2026