Ўзбекистон | 11:51 / 30.05.2022
13627
1 дақиқада ўқилади

Ҳафта давомида кам булутли ва қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда

Бугун республика ҳудудининг катта қисмида қуруқ ва салқин об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда “Ўзгидромет” хабар берди.

Фото: Kun.uz

Кундузи ҳаво ҳарорати 25-28 даража иссиқ атрофида бўлади. Фақат Фарғона водийси вилоятларида, асосан, тоғолди ва тоғли ҳудудларда куннинг иккинчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Эртага ва иш ҳафтасининг охиригача Ўзбекистон ҳудуди бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат айрим кунлари тоғли ҳудудларда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Ҳарорат аста-секин кўтарилади ва ҳафта ўртасига келиб, 1-2 июнь кунлари кечалари 15-18 даража илиқ, кундуз кунлари 31-34 даража иссиқ атрофида, жанубда ва чўл ҳудудларида 35-37 даража иссиққача бўлади. 3 июнь жума куни ҳарорат фони 2-3 даражага пасаяди.

Республика бўйича баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлари кузатилиши кутилмоқда.

Мавзуга оид