16–18 октябр кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйича қуруқ ва илиқ об-ҳаво сақланиб туради, дея хабар бермоқда Ўзгидромет.
Ҳаво ҳарорати асосан кечалари +10…+15 даража, кундуз кунлари +22…+27 даража, шимолий ҳудудларда 17–18 октябрда кечалари +5…+10 даража, кундуз кунлари +18…+23 даража бўлади.
Шамол шарқдан 7−12 метр/сония тезликда эсади. Тоғли ҳудудларда 16 октябрда ёғингарчилик кутилмайди, 17–18 октябрда айрим тоғолди ва тоғли ҳудудларда ёмғир ёғиши, баланд тоғларда қорга айланиши мумкин.
Тошкент шаҳрида дам олиш кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3−8 метр/сония тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати кечалари +12…+14 даража атрофида, кундуз кунлари 16 октябрда +24…+26 даража, 17−18 октябрда +22…+24 даража бўлади.
















