30 май ҳолатига платформада эълон қилинган 294 та таклифнинг асосий қисми инсон ҳуқуқлари, давлат бошқаруви ва фан-таълимга доир таклифлар сифатида таснифланган.

Ҳозирга қадар платформада “соғлиқни сақлаш тизимида ягона электрон базани шакллантириш”га доир таклиф энг кўп овоз йиғган – 36 та.

“8 соатлик иш вақтини қатъий белгилаб қўйиш ва бунга амал қилмаган раҳбарларга нисбатан қатъий жазо чораларини қўллаш”га доир таклифга 35 киши овоз берган.

Платформага келиб тушган таклифлар орасида коррупцияга қарши курашни конституциявий мақомга кўтариш масаласи ҳам кўплаб учрамоқда. Хусусан, таклифларда коррупцион жиноятлар учун жазони ва унинг муқаррарлигини кучайтириш, ҳаттоки коррупционерлар учун ўлим жазосини тиклаш каби таклифлар ҳам бор.

Шунингдек, бир нечта фуқаролар томонидан вилоятлар ва туман (шаҳар) ҳокимларини халқ томонидан яширин овоз бериш йўли билан сайлаш илгари сурилган. Бундай таклифларнинг деярли барчаси нисбатан кўпроқ овозни йиғмоқда. Маълум қилинишича, ҳокимлар сайлаш ортидан уларнинг халқ олдидаги жавобгарлиги ортади.

Келиб тушган таклифлар орасида ташқи сиёсатга доир фикрлар ҳам бор. Хусусан, Конституцияга Ўзбекистоннинг ҳарбий блоклар ва сиёсийлаштирилган иқтисодий иттифоқларга