Президентнинг “Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш ҳамда ёнғин хавфсизлигини таъминлашнинг жорий этилган тизими самарадорлигини янада ошириш тўғрисида”ги фармони лойиҳаси эълон қилинди.

Ўзбекистонда фавқулодда вазиятлар олдини олиш ва бартараф этиш ҳамда ёнғин хавфсизлигини таъминлашнинг сифат жиҳатидан янги тизими жорий этилиб, чора-тадбирлар амалга оширилгани қайд этилган.

Қуйидагилар фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги тадбирларни “маҳаллабай” даражада ташкиллаштириш асосий йўналишлари этиб белгиланади:

  • биринчидан – фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш тизимига замонавий ахборот технологияларини татбиқ этиш орқали қуйи бўғинлар фаолиятини тўлиқ рақамлаштиришга эришиш;
  • иккинчидан – фавқулодда вазиятлар олдини олиш, уларни бартараф этиш, ёнғин хавфсизлигини таъминлаш ва фуқаро муҳофазаси йўналишларида илмий тадқиқотлар ўтказиш ва инновацион ташаббусларни қўллаб-қувватлаш замонавий механизмларини жорий этиш;
  • учинчидан – фавқулодда вазиятлар мониторинги ва прогнозлаш тадбирларини такомиллаштириш ҳамда табиий ва техноген хавфли жараёнлар ҳолати таҳлили асосида хавф манбаи юқори ҳудудлар, объектларда профилактик ва бошқа кечиктириб бўлмайдиган ишларни ташкил этиш;
  • тўртинчидан – фавқулодда вазиятларни бартараф этиш кучлари шайлигини ошириш мақсадида замонавий техника ва асбоб-анжомлар билан жиҳозлаш ва тайёргарлигини халқаро стандартларга мувофиқлаштириш;
  • бешинчидан – аҳоли ўртасида тарғибот-тушунтириш ишларини олиб боришнинг таъсирчан, креатив ва самарали услубларини ишлаб чиқиш ҳамда уларни ўз вақтида амалиётга татбиқ этиш чораларини кўриш;
  • олтинчидан – ёнғин хавфсизлигини таъминлаш айрим функцияларини бажаришга хусусий сектор вакилларини жалб қилиш;
  • еттинчидан – фавқулодда вазиятлар олдини олиш ва бартараф этиш ҳамда ёнғин хавфсизлигини таъминлашда жамоатчилик кенг иштирокини таъминлаш.

Қуйидагилар Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг асосий вазифалари этиб белгиланади:

  • табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар олдини олиш ва уларни бартараф этиш, ёнғин хавфсизлиги, сейсмик кузатувлар, кичик ҳажмли кемалардан хавфсиз фойдаланиш, сув объектларида фуқаролар ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилиш соҳасида давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш;
  • табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар олдини олиш ва уларни бартараф этиш, фуқаро муҳофазаси, ёнғин хавфсизлигини таъминлаш соҳасида инновацион технологияларни татбиқ этиш бўйича устувор йўналишларни белгилаш ва илмий-техник дастурларни тасдиқлаш;