11:18 / 09.06.2022
6061

Ўзбекистонда беш ойда 6 та янги электр станция ишга туширилди

Жорий йил ўтган беш ойи давомида умумий қуввати 1 154 мегаватт бўлган 5 та иссиқлик ва қуввати 100 мегаватт бўлган 1 та қуёш фотоэлектр станцияси ишга туширилди.

Фото: Энергетика вазирлиги матбуот хизмати

Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, қуйидаги электр станциялар ишга туширилди:

Бухоро вилояти Бухоро туманида қуввати 270 мегаватт бўлган газ-поршенли иссиқлик электр станцияси;

Тошкент вилояти Қибрай туманида қуввати 240 мегаватт бўлган буғ-газ қурилмаси;

Хоразм вилояти Янгиариқ туманида қуввати 174 мегаватт бўлган янги иссиқлик электр станцияси;

Тошкент вилояти Қибрай туманида қуввати 230 мегаватт бўлган газ-поршенли иссиқлик электр станцияси;

Тошкент вилояти Қибрай туманида қуввати 240 мегаватт бўлган иссиқлик электр станцияси;

Самарқанд вилояти Нуробод туманида қуввати 100 мегаватт бўлган қуёш фотоэлектр станцияси.

Маълум қилинишича, ушбу 6 та электр станция йилига 9 миллиард 660 миллион киловатт-соат электр энергия ишлаб чиқаради. 

Фото: Энергетика вазирлиги матбуот хизмати

Қайд этилишича, қурилмалар энергия тежамкорлиги ҳисобига йилига 1 миллиард 353 миллион метр куб табиий газ тежалишига эришилади.

Станциялар қурилиши давомида 3 260 та иш ўрни яратилган бўлса, улар ишга тушиши натижасида 445 та янги иш ўрни яратилди.

Вазирлик маълумотига кўра, йил якунига қадар Сирдарё вилояти Ховос туманида қуввати 220 мегаватт бўлган янги иссиқлик электр станцияси (7-электр станция) ишга туширилади.

Top