Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» доирасида кўчаларни ёритиш учун фақат муқобил энергия ускуналари ўрнатилади
Шавкат Мирзиёев раислигида иқтисодиёт тармоқлари, аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларида қайта тикланувчи энергия манбаларидан кенг фойдаланиш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилмоқда.
Президент матбуот котиби Шерзод Асадовнинг хабар беришича, йиғилишда муқобил энергия ускуналари бўйича янги тизимни “Янги Ўзбекистон” массивларида қурилаётган 620 та кўп қаватли уй-жойларда жорий этиш масаласига тўхталиб ўтилди.
Маълум қилинишича, Қашқадарё вилоятининг Китоб тумани “Янгиобод” массивидаги жами 96 та хонадонга эга 4 та кўп қаватли уйда қуёш панелларини ўрнатиш ҳисобига йилига 100 минг киловатт соат электр энергияси иқтисод қилинмоқда.
Бу тажрибани Навоийда барпо этиладиган 2 та “Янги Ўзбекистон” массивида жами 620 та хонадонли 26 та кўп қаватли уйлар, 8 та боғча, мактаб ва поликлиникада жорий қилиш режалаштирилган.
“Уларда қуёш сув иситиш тизимлари ҳисобига 4 миллион киловатт соат электр иқтисод қилиш мумкин. Бу – йилига 2 миллиард сўм дегани”, дейилади хабарда.
Йиғилишда вилоят ҳокимларига “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида кўчаларни ёритиш учун фақат муқобил энергия ускуналари ўрнатишни назарда тутиш топширилди.
Бундан олдин қуёш ва шамол электр ускуналарини ўрнатган аҳолига компенсация тўланиши хабар берилганди.
Мавзуга оид
19:17 / 26.08.2025
Иордания подшоҳининг Ўзбекистонга давлат ташрифи якунланди
14:58 / 26.08.2025
Ўзбекистон ва Иордания ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқишга келишиб олди
17:38 / 25.12.2024
Мирзиёев МДҲ давлатлари раҳбарларининг норасмий учрашувида иштирок этди
15:59 / 25.12.2024