«Азимут» авиакомпаниясининг самолёти 11 июнь куни соат 02:00 да бортида 100 нафар йўловчи билан Навоий халқаро аэропортига қўнди. Анъанага кўра, самолёт сув аркаси билан тантанали равишда кутиб олинди.
Бу «Азимут» авиакомпаниясининг Москва — Навоий — Москва йўналиши бўйича биринчи йўловчи рейси бўлди. Рейслар «Внуково» аэропортидан мунтазам равишда SSJ100 самолётларида ҳафтасига бир марта жума кунлари амалга оширилади.
«Азимут» Краснодар ва Ростов-Донда жойлашган Россия авиакомпаниясидир.
Ўзбекистон ва Россия ўртасида ҳаво қатнови тўғрисидаги ҳукуматлараро битим асосида «Ўзавиация» агентлиги томонидан «Азимут» авиакомпаниясига 2022 йил 28 мартда рухсатнома берилганди.












