12 июн куни Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида Captiva машинасида ёнғин рўй берди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар қилди.

Қайд этилишича, ҳолат шу куни соат 12:31 да Амирсой оромгоҳи йўлида содир бўлган. 1 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 12:48 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 12:51 да қуршаб олинган. Соат 13:05 да ҳолат тўлиқ бартараф этилган.

Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ўрганилмоқда.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олиш ва ҳалок бўлиш ҳолатлари қайд этилмаган.