«Дом»га туташ ерда ўзбошимчалик билан иморат қуриш қандай жаримага сабаб бўлиши маълум қилинди
Кўп қаватли уйларга туташ ер участкасида ўзбошимчалик билан иморат қуриш 8,1 млн сўмдан 13,5 млн сўмгача жаримага сабаб бўлади. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги Уй-жой фондидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси раҳбари Азлар Содиқов маълум қилди.
Қайд этилишича, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 159-моддаси учта янги қисм билан тўлдирилди.
Улар:
1) кўп квартирали уйларни бошқариш қоидаларини бузиш - мансабдор шахсларга 4 млн сўм;
2) кўп квартирали уйлардаги таянч ва тўсиқ конструкцияларни ўзгартириш ёки реконструкция қилиш, шу жумладан уйларда ва уйларга туташ ер участкаларида ўзбошимчалик билан иморатлар (иншоотлар) қуриш ишларини амалга ошириш - фуқароларга 8,1 млн сўм, мансабдор шахсларга 13,5 млн сўм;
3) ушбу модда учинчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни биринчи марта содир этган шахс, агар у амалга оширилган ўзгартирилишини ёки уларни реконструкция қилиш туфайли йўл қўйилган бузилишларни, кўп квартирали уйга туташ ер участкасида ўзбошимчалик билан қурилган иморатларни (иншоотларни), улар оқибатларини ихтиёрий равишда бартараф этса, жавобгарликдан озод этилади.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 159-моддаси - уй-жой фондини сақлаш соҳасида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик ишларини кўриб чиқиш судлардан Уй-жой фонди инспекциясига ўтказилди.
Мавзуга оид
15:10 / 13.12.2024
Онкологик касалликлар давоси ҳақида реклама жойлаштирган МЧЖ жаримага тортилди
14:47 / 04.12.2024
Германияда мактабга кечиккан ўқувчиларга жарима солиш бошланди
12:29 / 30.11.2024
Жамоат транспортига ажратилган йўлакдан ҳаракатланиш қоидаларини бузганлар учун жарима жорий қилинмоқда
20:43 / 14.11.2024