Россия аннексия қилганидан кейин 2014 йил мартидан 2016 йилгача Қрим бош прокурори бўлиб ишлаган Поклонская эндиликда Россия бош прокурорининг маслаҳатчиси лавозимида ишлайди. Бу ҳақда прокурор ўзининг Telegram-каналида ёзди.
«Дўстлар, бугундан Россия бош прокурори Игор Красновнинг маслаҳатчиси лавозимига тайинландим. Биламан, бу борада илиқ тилаклар бўлади, барчаси учун олдиндан раҳмат.
Эндиликда ҳеч қандай оммавий фаолият билан шуғалланмайман, ижтимоий саҳифалар юритмайман, фақат Россия бош прокурори томонидан белгиланган топшириқларнигина Россия қонунлари доирасида бажараман. ОАВ вакиллари ҳар қандай изоҳ учун Россия бош прокуратураси ахборот хизматига мурожаат қилишингиз мумкин», деб ёзган Поклонская саҳифаларида.
Путин Поклонскаяни истеъфога чиқарди. У Z белгисини фожиа рамзи деб атаганди
Қрим собиқ бош прокурорини Telegram'да 34 минг, Instagram'да эса 215 мингдан ортиқ обуначилар кузатиб боради. Поклонскаянинг бу саҳифалари верификация қилинмаган. Улар ҳозирча ўчирилгани ҳам йўқ.
2012-14 йилларда Украина бош прокуратасида катта прокурор бўлиб ишлаган Поклонская 2014 йил март ойида Қрим Россия томонидан эгаллаб олингач, «рус баҳори»нинг рамзларидан бири ўлароқ Қрим бош прокурори этиб тайинланганди. 2016-21 йилларда Россия Думасида депутат бўлиб ишлаган Поклонская кўплаб қонунларга қарши чиққани билан ном қозонган.
«Украина – Россия эмас». Наталья Поклонская шов-шувли интервью берди
Россиялик журналист Катерина Гордеева билан интервюда Поклонская урушга қарши эканини яширмаган, Россияда «махсус ҳарбий амалиёт» дейиш қабул қилинган Украинадаги уруш масаласида Россия расмий позициясига зид фикрлар билдиришдан қўрқмаслигини айтган эди. Ўша интервюда ўзининг украин миллатига мансуб экани, ватани Украина эканини айтган Поклонская ватандошлари ўлаётган бир вақтда Қрим Россияга ўтганининг 8 йиллигини байрам қила олмаслигини айтган. Ваҳоланки, Россия расмий вакиллари 18 март куни «Лужникида» Путин бошчилигида Қрим Россия таркибига қўшилганининг 8 йиллигини кенг байрам қилганди.

















