Россия собиқ президенти Дмитрий Медведев Украина АҚШдан суюлтирилган газ олиши мумкинлиги ҳақида фикр билдирар экан икки йилдан кейин Украина дунё харитасида мавжуд бўлишига шубҳа билдирди.

«Украина ленд-лиз бўйича океан ортидаги хўжайинларидан икки йилдан кейин тўлаш шарти билан суюлтирилган газ олмоқчи экани ҳақида хабарлар ўқидим. Акс ҳолда қишда совқотиб қолишаркан.

Шу ўринда савол туғилади: икки йилдан кейин дунё харитасида Украина деган давлат мавжуд бўлади деб ким айтди сизга? Америкаликларга эса фарқи йўқ, улар «анти-Россия» лойиҳасига шунчалик берилиб кетганки, қолган нарсаларнинг қизиғи йўқ», деб ёзди Медведев Telegram-каналида.

Украина 2022 йил қиш бошланиши олдидан АҚШга 2 йилдан кейин тўлаб бериш шарти билан суюлтирилган газ олиш бўйича сўров юборган. Шунингдек, Яқин Шарқ давлатларидан суюлтирилган газ олиш бўйича ҳам ёрдам сўраган.